Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

лозим. Тор бўлса, бомдод ёки асрдан кейин, намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларни танлаш керак. Абу Саъид айтади:

 

«اعْتَكَفَ رَسُولُ اللَّهِ r فِي الْمَسْجِدِ، فَسَمِعَهُمْ يَجْهَرُونَ بِالْقِرَاءَةِ، فَكَشَفَ السِّتْرَ وَقَالَ: أَلاَ إِنَّ كُلَّكُمْ مُنَاجٍ رَبَّهُ فَلاَ يُؤْذِيَنَّ بَعْضُكُمْ بَعْضًا، وَلاَ يَرْفَعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ فِي الْقِرَاءَةِ، أَوْ قَالَ فِي الصَّلاَةِ»

«Пайғамбар с.а.в. масжидда эҳтикоф ўтиргандилар. Одамларнинг овоз чиқариб қироат қилаётганларини эшитиб, пардани очдилар-да: «Ҳаммангиз ҳам Парвардигорингизга муножот қиляпсиз, бир-бирларингга озор берманглар, қироат ёки намозда бир-бирларингиздан овозингиз кўтарилиб кетмасин», дедилар». Баёзийдан:


«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ r
خَرَجَ عَلَى النَّاسِ، وَهُمْ يُصَلُّونَ، وَقَدْ عَلَتْ أَصْوَاتُهُمْ بِالْقِرَاءَةِ فَقَالَ: إِنَّ الْمُصَلِّي يُنَاجِي رَبَّهُ فَلْيَنْظُرْ بِمَا يُنَاجِيهِ بِهِ، وَلاَ يَجْهَرْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ بِالْقُرْآنِ»

«Пайғамбар с.а.в. одамларнинг намоз ўқиётганлари устидан чиқиб қолдилар. Қироатда овозлари кўтарилиб кетган эди. Шунда: «Намоз ўқигувчи Парвардигорига муножот қилади, нима билан муножот қилаётганига қарасин, Қуръон ўқиётганингизда бир-бирингизга овозингизни чиқармангиз», дедилар». Бу икки ҳадисни ибн Абдул Барр «Тамҳид»да чиқарган ва деганки, Баёзийнинг ва Абу Саиднинг ҳадислари собит бўлган саҳиҳ ҳадислардир. Баёзийнинг ҳадисини Аҳмад чиқарган. Ироқий унинг исноди саҳиҳ, деган. Ҳайсамий унинг одамлари саҳиҳнинг одамларидир, деган. Абу Саиднинг ҳадисини Абу Довуд, Ҳоким чиқарган ва исноди саҳиҳ, деган. Уни икки шайх чиқармаган. Шунингдек, ибн Ҳузайма ўзининг «Саҳиҳ»ида шу маънодаги ҳадисни ибн Умардан чиқарган. Бу икки ҳадис намозни ёлғиз ҳолда ўқувчини овозини кўтариб, бошқаларга халақит қилишдан қайтаради. Шундай экан, намоз ўқиётганлар олдида дарс ўтиш ўз-ўзидан мумкин бўлмай қолади. Шунга кўра, масжид кенг бўлса, дарс ўтиш учун намоз ўқиётганлардан узоқроқ жойни, тор бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтни танлаш мақсадга мувофиқ.

 

255-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

 

 

 

8